Сентябрдан бошлаб мактабларда юзни таниш технологияси орқали рўйхатдан ўтиш тизими жорий этилади

Жорий ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларнинг мактабга келиши ва хавфсизлигини назорат қилиш мақсадида юзни таниш (face recognition) технологияси асосида автоматик рўйхатдан ўтиш тизими жорий этилади.

🔹 Энди ҳар бир ўқувчи мактабга кирганида махсус камералар орқали автоматик равишда рўйхатдан ўтади. Ушбу тизим орқали боланинг мактабга келган-келмагани аниқланади.

🔹 Агар бола мактабка келмаса, бу ҳақда ота-онанинг телефонига автоматик равишда СМС хабар юборилади.

🔹 Шунингдек, мактаблардаги кузатув камералари болаларнинг кечикиб келиш ҳолатлари, интизом бузилишлари ёки бошқа фавқулодда вазиятларни ҳам тасвирга олади.

Мазкур тизим босқичма-босқич жорий этилади ва ўқув йили бошлангунча барча мактабларда тўлиқ ишга туширилади. Бу орқали ҳар бир ўқувчининг мактабдаги иштироки реал вақтда назорат қилинади.

Янгиликнинг муҳим жиҳати шундаки, ота-оналар фарзандларининг мактабга келган вақти ёки келмагани ҳақида доимий маълумотга эга бўлишади.