Давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Давлат раҳбари ва рафиқасини Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух рафиқаси билан кутиб олди.

Сухе-Батор майдонида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.
Маросимдан сўнг Ўзбекистон Президенти Мўғулистон Давлат саройидаги Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.


Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди.