Дунёдаги энг бой одамлардан бири – Amazon асосчиси Жефф Безос ва телебошловчи Лорен Санчеснинг тўй маросими нафақат гап-сўзларга, балки катта иқтисодий таъсирга ҳам сабаб бўлди. Уларнинг Италиянинг Венеция шаҳридаги 3 кунлик никоҳ тантанаси шаҳар бюджетига тахминан 1 миллиард евро даромад олиб келди. Бу Венециянинг йиллик даромадининг қарийб 70 фоизини ташкил этади.
Тўй маросимида 250 нафар машҳур меҳмон, жумладан Леонардо Ди Каприо, Леди Гага, Иванка Трамп каби юлдузлар иштирок этди. Меҳмонлар қимматбаҳо меҳмонхоналарда жойлаштирилди, шаҳарнинг деярли барча кема таксилари, ресторанлари ва тадбирхонаси фойдаланиш учун ижарага олинди. Тантананинг асосий қисми Венециянинг тарихий Арсенале биносидаги ёпиқ бал кечасига тўғри келди.
Бироқ бу гўзал манзара ортидан норозиликлар ҳам юзага чиқди. Шаҳар аҳолиси уй-жой нархлари ва умумий инфратузилмага бўлган босимнинг ортиши мумкинлигидан хавотир билдириб, 1000 нафардан зиёд фуқаро намойишда қатнашди.
Безос эса бу эътирозларга бефарқ қолмади:
- 1 миллион долларни Венеция лагунасини муҳофаза қилишга йўналтирди,
- тўй тадбирларига 500 нафар маҳаллий аҳолини ишга жалб қилди.