Бугун Президентимиз томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030-йилга қадар ривожлантириш концепцияси» ҳақида хабарни катта мамнуният билан қарши олдик.
Бу ҳужжат – халқ вакиллиги ва маҳаллий бошқарув органларининг реал ваколат ва масъулиятини кучайтириш сари қўйилган муҳим қадам.

Эндиликда биз, туман Кенгаши депутатлари:
✅ Маҳаллий бюджет шаклланишида бевосита ва фаол иштирок этамиз.
✅ Ҳудудимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун қўшимча иш ўринлари ажратилиши ва улар учун аниқ режалаштириш олиб борилиши устидан назоратни кучайтирамиз.
✅ Давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш, дафн этиш хизматлари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги каби масалаларда халқимизнинг эҳтиёж ва фикрларини инобатга олиб қарор қабул қилиш имкониятига эга бўламиз.
✅ Энг муҳими – халқ депутатларининг ташаббуслари асосида аниқ ва амалий ишларни амалга ошириш учун ҳуқуқий асослар яратилди.
Янги қарорлар натижасида ёшлар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан бевосита мулоқот кучаяди, улар бизнинг фаолиятимизда янада фаол иштирок этади. Бу эса халқ билан яқинликни, очиқликни ва ҳисобдорликни таъминлаш учун муҳим восита бўлади.
Биз депутатлар сифатида ҳудудимиз тараққиёти ва фуқароларимиз манфаатлари йўлида фаол ва масъулиятли ишлашга ваъда берамиз.
Чарос Ражабова
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати