Тожикистонда юз берган дахшатли ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Тожикистонда учта автомобил иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етти киши, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, воқеа 28 июнь куни Душанбе—Хўжанд—Чаноқ автомобил йўлининг 332-чақиримида, Дадабой Холматов қишлоғи яқинида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистонлик ҳайдовчи бошқарувида бўлган Volkswagen русумли автомобиль Toyota Corolla билан тўқнашган. Шундан сўнг у қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Mercedes-Benz автомобилига урилган.

Ҳодиса оқибатида Volkswagen ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси — Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, Mercedes ҳайдовчиси ва унинг тўрт нафар йўловчиси, жумладан, икки нафар бола олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Яна уч киши оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Улар орасида Toyota ҳайдовчиси ва унинг voyaga етмаган йўловчиси, шунингдек, Volkswagen автомобилида бўлган иккинчи шахс борлиги маълум қилинди.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатлари ўрганилмоқда. Воқеа юзасидан тергов бошланган.