Ёшлар учун касб танлашга ёрдам берадиган янги онлайн платформа ишга туширилди

Ўзбекистонда ёшларнинг касб танлашда онгли қарор қабул қилишига кўмаклашиш мақсадида sen-uchun.uz онлайн платформаси иш бошлади.

Лойиҳанинг асосий мақсади ёшларга ўз қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ҳақида маълумот бериш ҳамда амалий тажриба топишда ёрдам кўрсатишдан иборат.

Платформада қуйидаги имкониятлар мавжуд:

▪️ психологик тестлар орқали шахсий қизиқиш ва қобилиятларни аниқлаш;
▪️ турли соҳалар мутахассислари томонидан тайёрланган маслаҳатли видеороликлар;
▪️ иш берувчилар таклиф этган амалиётлар ва мавжуд вакансиялар ҳақида маълумотлар.

Шунингдек, sen-uchun.uz орқали вакансиялар рўйхати билан танишиш, даромади юқори бўлган касблар ҳақида маълумот олиш ва амалий тажриба учун мурожаат қилиш мумкин.

Платформа ёшлар фикри ва эҳтиёжлари асосида доимий равишда янгиланиб, ривожлантирилиб борилади.

Синаб кўриш учун: sen-uchun.uz