Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрида 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди

Республика шошилинч тез тиббий илмий марказининг болалар шифокорлари берган маълумотга кўра, уйдаги ҳовузда чўкиб кетган 7 нафар бола оғир ҳолатларда олиб келинган. Шундан 2 нафари келгунча нобуд бўлган. Қолган 5 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилди. 

Беш боладан уч нафари ўзига келиб бўлимга ўтказилган. Ҳозир 2 нафари ўта оғир аҳволда реанимация бўлимида кома ҳолатида ётибди. Болалардан бирига 40 дақиқа муолажа қилингач, юраги ура бошлаган.