Grok 4 чат-боти Маскнинг фикрларига асосланмоқда — мутахассислар хавотирда

xAI компанияси томонидан Илон Маск раҳбарлигида яратилган Grok 4 чат-боти тақдимотидан сўнг мутахассислар унинг ишлаш услубидан хавотирда эканлигини билдиришди. Сабаби бот сиёсий ёки баҳсли мавзуларда жавоб беришда Илон Маскнинг ижтимоий тармоқлардаги постларига асосланган ҳолда фикр билдирмоқда. Бот бу маълумотларни ҳатто фойдаланувчи сўрамасдан ҳам таҳлил қилиб, ўз жавобларини шунга мослаштирмоқда.

xAI буни Маскнинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда «муҳим контекст» сифатида изоҳлади. Аммо мутахассислар ботнинг бу ҳаракатини шаффофлик етишмаслиги ва шахсий қарашларга мойиллик деб баҳолашмоқда.

Grok 4 юқори натижалар кўрсатса-да, моделнинг қандай ўргатилгани ва ички тизимлар очиқланмаган. Бу эса ботни кенг қамровда қўллаш имкониятига нисбатан саволлар туғдирмоқда.