Мадхья-Прадеш штатидаги Канийя-Гат-Пати қишлоғида фожеавий ҳолат содир бўлди. 40 ёшли Малтибай исмли аёл Вьярма дарёсида чўмилиш пайтида тимсоҳ ҳужумига учради.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у сув бўйига яқинлашиб, энгашган пайтда йирик тимсоҳ тўсатдан чиқиб келиб, унинг оёғидан тишлаб сувга тортиб кетди.
Тимсоҳ Малтибайни дарё ўртасигача тортиб кетган ва кучли оқим туфайли атрофдагилар уни қутқара олмаган.
Ҳодиса жойига Ҳиндистоннинг ўрмон хўжалиги департаменти ҳамда табиий офатларга жавоб бериш хизмати вакиллари етиб келди. Бир соат ўтиб аёлнинг жасади дарёнинг нариги соҳасидаги буталар орасида топилди.