Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда қасддан одам ўлдириш, жиноятчилик кўпайиб кетди” деган фикрлар тарқалмоқда. Бироқ жиноятчиликка оид ҳар қандай баҳолаш эҳтирос билан эмас, аниқ рақамлар асосида амалга оширилиши керак.
Жаҳоннинг 147 та давлатини қамраб олган Жиноятчилик индекси – 2024 йилги рейтингига кўра, Ўзбекистон 121-ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткич мамлакатимиз тинч ва хавфсиз давлатлар қаторида эканини англатади.
Жиноятчилик индекси: 30.5 балл
Хавфсизлик индекси: 69.5 балл
Қўшни давлатлар билан таққослаганда:
▪️ Қозоғистон – 45.9 балл
▪️ Қирғизистон – 54 балл
Айниқса, Канада, Германия, АҚШ, Туркия, Буюк Британия каби ривожланган давлатлардан ҳам яхшироқ натижа қайд этилган.
Маълумки, рейтингда 1-ўринда турган давлатларда жиноятчилик даражаси энг юқори ҳисобланади (масалан, Венесуэла). Ўзбекистоннинг 121-поғонада жойлашгани эса мамлакатимизда жиноятчилик даражаси паст, хавфсизлик эса юқори эканини кўрсатади.
Хулоса шундай: ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим эмоцияларга асосланган фикрлар умумий реал ҳолатни акс эттирмайди. Жиноятчилик ҳақида гап кетганда, ҳақиқий манба ва расмий рақамларга таяниш – энг тўғри йўл ҳисобланади.