ДХХ ва ИИВ ходимлари ўтказган тезкор тадбирларда, 21 ва 43 ёшли икки фуқаро ноқонуний диний ўқиш ташкил қилгани фош этилди.
Хусусан, 21 ёшли фуқаро Зангиота туманидаги хонадонда 31 нафар болага, 43 ёшли фуқаро эса Тошкент туманидаги хонадонда 12 нафар вояга етмаган болага диний сабоқ берган.
Мазкур шахслар ва болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан қонунларда белгиланган тартибда жазо тайинланган.