Татаристонда 50 мингга яқин хорижлик муҳожир ишлайди. Бу ҳақда Давлат кенгашининг 11 йиғилишида республика меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Элмира Зарипова маълум қилди.
Меҳнат муҳожирларининг ярмидан кўпи Ўзбекистон фуқароларидир. Тахминан ҳар беш муҳожирнинг бири Тожикистондан.
Мигрантларнинг энг катта қисми (40%) қурилиш соҳасида банд бўлса, 15 фоизи умумий овқатланиш ва транспортда ишлайди.
Вазир Татаристонда, айниқса, маҳаллий кадрлар етишмайдиган ҳудудларда хорижлик ишчи кучига эҳтиёж сақланиб қолаётганини таъкидлаган.