Шавкат Мирзиёев президент сифатида доимо “Халқ давлат учун эмас, давлат халқ учун ишлаши керак”, деган шиорни илгари суради.
Бугун, 24 июл куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 68 ёшни қаршилади. У меҳнат фаолиятини оддий муҳандисликдан бошлаб, мамлакат бош вазири ва кейинчалик президент даражасигача етиб келган.
Турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова Зироатхон Тошкент ирригация ва мелиорация институтини битирган, муҳандис-иқтисодчи. Катта қизи Саида Шавкатовна Мирзиёева. Ҳозирда Президент администрацияси раҳбари.
Кичкина қизи Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовна, Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланган. Турмуш ўртоғи Ойбек Турсунов тадбиркор.
Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи Отабек Умаров Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти ва Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти ҳисобланади.
Шунингдек, президентнинг 1 нафар Алишер Мирзиёев исмли ўғли ҳам бор.
Шавкат Мирзиёев 1979-йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Фан номзоди, доцент.
2016-йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимида фаолият юритмоқда. 2021-йилда қайта сайланган, кейинчалик конституциявий ислоҳотлар билан президентлик муддати янгидан белгиланди.
Шавкат Мирзиёев президентлик йиллари давомида турли ислоҳотларни амалга оширди. Жумладан:
- Ташқи сиёсатда очиқлик ва минтақавий ҳамкорлик тамойилларини илгари сурди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон билан алоқалар янгича даражага кўтарилди. Ўзбекистон Турк давлатлари ташкилоти, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби тузилмарда фаоллигини оширди.
- Иқтисодиётда туб ислоҳотлар бошланди. Сўмнинг эркин конвертацияси жорий этилди, эркин иқтисодий зоналар ташкил қилинди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ошди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик қўллаб-қувватланди.
- Ижтимоий соҳада мамлакат бўйлаб минглаб мактаблар, боғчалар, шифохоналар қурилди ёки таъмирланди. “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” каби ижтимоий ташаббуслар орқали аҳолининг муайян қатламларига ёрдам бериш тизими йўлга қўйилди. Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари қонуний асосда ҳимояланди.
- Суд-ҳуқуқ тизимида судлар сони ва сифати яхшиланди, фуқароларнинг мурожаатларига эътибор кучайди.
- ОАВ ва блогерлар учун нисбатан эркинроқ муҳит яратилди. Давлат идоралари матбуот хизматлари фаолияти жонлантирилди.
- Ижтимоий тармоқлар орқали халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот механизми йўлга қўйилди.