4 нафар фуқаро чегарадан 180 та Iphone’ни танасида олиб ўтмоқчи бўлди

Бел ва қўл юклари орасига 180 та iPhone’ни яшириб, чегарадан олиб кирмоқчи бўлган 4 нафар шахс ушланди.

Улар юкларни “Навоий” чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлишган.

Қайд этилишича, ушбу телефонларнинг умумий қиймати 1 млрд. 80 млн. сўмни ташкил қилади.

Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари бошланган.