Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 6 миллион сўмга яқинлашди

2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 982,3 минг сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 17,2 фоизга ўсган. Энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида қайд этилган — 10 миллион 138,4 минг сўм. Бу 18,8 фоизлик ўсиш демакдир.

Ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлар қуйидагича:

  • Сирдарё вилояти — 4 789,8 минг сўм (18,0% ўсиш)
  • Жиззах вилояти — 4 476,8 минг сўм (17,0%)
  • Фарғона вилояти — 4 443,8 минг сўм (16,9%)
  • Наманган вилояти — 4 350,1 минг сўм (16,6%)
  • Сурхондарё вилояти — 4 256,5 минг сўм (16,1%)

Бошқа вилоятларда ҳам маош ўсиши қайд этилган, бироқ суръати нисбатан паст бўлган:

  • Андижон вилояти — 4 935,3 минг сўм (11,0%)
  • Навоий вилояти — 7 486,4 минг сўм (13,4%)
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 4 757,2 минг сўм (14,2%)
  • Қашқадарё вилояти — 4 148,3 минг сўм (14,3%)
  • Бухоро вилояти — 4 787,3 минг сўм (14,8%)
  • Тошкент вилояти — 5 674,4 минг сўм (15,3%)
  • Хоразм вилояти — 4 720,1 минг сўм (15,6%)
  • Самарқанд вилояти — 4 435,4 минг сўм (15,8%)

Миллий статистика қўмитаси таъкидлашича, иш ҳақи ўсиш суръати ҳудудлар бўйича турлича. Бу ҳолат ҳудуддаги иқтисодий фаолият турлари, ишчи кучига бўлган талаб ва инфратузилманинг ривожланиш даражасига боғлиқ.