Япония хотин-қизлар орасидаги умр давомийлиги бўйича кетма-кет 40-маротаба жаҳон рекордини ўрнатди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда япониялик аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 87,13 йилни ташкил этди.
Эркаклар орасида эса Япония умр давомийлиги бўйича олтинчи ўринни эгаллаб турибди — бу кўрсаткич 81,09 йилга тенг. Япониядан олдинги ўринларда Швеция, Швейцария ва Норвегия жойлашган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъкидлашича, умр давомийлиги кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан деярли ўзгармаган: эркаклар учун фарқ 0,00%, аёллар учун 0,01% бўлган.
Аввалроқ 115 ёшли Британия фуқароси Этель Кейтерем, дунёдаги энг қария инсон сифатида тан олинган эди. У узоқ умр кўриш сири нимада эканини айтди: асосийси – можаролардан йироқ юриш.