Президент ва ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилишнинг янги тизими йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини назорат қилишнинг самарали механизмлари жорий этилади.

Ҳисоб палатаси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижро этилиши юзасидан давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг қисқартириладиган штат бирликлари ҳисобидан Ҳисоб палатасига қўшимча 10 та бошқарув штат бирлиги ажратилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ижросини назорат қилиш бўйича янги тартиб жорий этилади.

Шу муносабати билан Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини назорат қилиш бошқармаси негизида 20 та штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси ташкил этилади.