Яна 6 та метро бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади

Тошкент метрополитенининг Ерусти ҳалқа йўналишидаги 14 та бекатдан иборат «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари ва бекатлар оралиғи қарийб бир неча йилдан буён йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, ер усти эстакадалари ва бекатлари маълум муддат фойдалангандан сўнг, режали профилактик ишларни амалга ошириш лозим.

Режали профилактик ишлар амалга ошириш учун 2025 йил 2 август санасидан бошлаб, 6 та бекатдан иборат «Технопарк – Янгиобод» бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади.

Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, «Технопарк-Қипчоқ-Технопарк» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонгги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.