Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов маъмурияти матбуот хизматининг хабар беришича, 2025 йил охиригача шаҳарда мигрантларни такси ҳайдовчиси сифатида ишга олиш таъқиқланди.
Ушбу қарор “Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги федерал қонуннинг 18.1-моддаси 6-бандига мувофиқ қабул қилинди. Бу таксиларнинг сифати ва хавфсизлигини ошириши, шунингдек, россияликлар учун қўшимча иш ўринлари яратиши керак.
Чекловлар даврида ҳукумат тақиқнинг шаҳар ҳаётига қандай таъсир қилишини баҳолашни режалаштирмоқда, уни келгуси йилда узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш керак.
Маълум қилинишича, иш берувчиларга чет элликларни ишдан бўшатиш учун уч ой муддат берилди. Шунингдек, Фармон ўн кундан кейин кучга киради.
Бундан ташқари, мамлакатнинг Красноярск вилоятида 2025 йил 1 мартдан чет эллик ишчиларнинг ҳайдовчилик билан шуғулланиши таъқиқлаш бўйича қарор қабул қилинган эди.
Фармонда вилоят ҳудудида чет эл фуқароларининг бир қанча фаолият турларида ишлашини тақиқлаш назарда тутилган. Хусусан, мигрантларга таксида йўловчиларни ташиш, ихтисослашган дўконларда алкогольли ичимликлар, шу жумладан пивонинг чакана савдоси, ихтисослашган дўконларда тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланиш таъқиқланган.