Педагоглар ва иқтидорли ўқувчиларни дам олиш масканларига қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукуматнинг 2025 йил 29 июлдаги 474-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Дам олиш муддати ва тартиби:

Низомга кўра, йўлланмалар йил давомида берилади ва дам олиш 12 кунлик кун тартиби асосида амалга оширилади.
Илғор педагоглар ва вазирлик ходимлари учун: сентябрдан майгача
Иқтидорли ўқувчилар учун: июндан августгача

Саралаш тартиби:

Ҳар бир ҳудудда ташкил этилган махсус комиссиялар томонидан дам олувчилар саралаб олинади.
7–14 ёшли иқтидорли ўқувчилар белгиланган мезонларга асосан танлаб олинади.

Дам олишга жалб этиладиган илғор педагоглар:

  • Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар
  • Халқаро олимпиада ғолиби бўлиб, ҳозирда ўқитувчилик қилаётганлар
  • Хорижий тил ва STEAM фанларидан халқаро сертификатларга эга бўлганлар
  • Республика босқичи олимпиада ғолибларини тайёрлаганлар
  • Кўрик-танловларнинг республика босқичи совриндорлари
  • Олий ва 1-малака тоифасига эга бошланғич синф ва мактабгача таълим педагоглари
  • Вилоят босқичи олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар

Белгиланган мезонларга мос келувчи номзодларга йўлланмалар кетма-кетлик асосида тақдим этилади.