Сhina Morning PostМ хабарига кўра, ҳодиса юз берган кунда бола бувиси ва бувасининг назоратида бўлган.
Улар набираси ухлаяпти деб ўйлаб, озиқ-овқат харид қилиш учун қисқа вақтга чиқиб кетишган ва квартира эшигини қулфлаб қўйишган.
Уйғонган бола ваннахонага кириб, ҳожатхонага чиқишга муваффақ бўлган ҳамда ҳимояланмаган деразадан ташқарига йиқилиб тушган.
«Агар у дарахт бўлмаганида, у бетон устига тушиб кетган бўларди», дейди боланинг отаси.
Болани ерда қўшнилар топиб олган ва дарҳол тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган ва ички аъзолари шикастланган, аммо бошига зарар етмаган.