Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида тўрт йигит ҳалок бўлди

3 июл куни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида содир бўлган йўл-транспорт оқибатида 4 нафар йигит ҳалок бўлган. Бу ҳақда Milliy телеканалида хабар берилди.

Маълум бўлишича, 2006 йилда туғилган йигит ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан 4 нафар синфдоши билан Gentra автомашинасини бошқарган.

Ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиши сабабли йўл четидаги бетон тўсиққа келиб урилган. Ҳодиса оқибатида фақат ҳайдовчи омон қолган. Автомобил унинг ўзига тегишли бўлмаган – автомобил эгаси машинани унга ювиб келиши учун берган.

«Тезлик керак эмас экан. Автомобилнинг эгаси менга ювиб келгин, деб берганди. Балони ёрилиб кетдими, билмай қолдим, рул ўнг томонга тортиб кетди», – деди ҳайдовчи.