Поликлиникаларда қўшимча тиббий хизматлар пулли бўлиши мумкин — янги қонун лойиҳаси муҳокамада

Олий Мажлис Сенатининг 9-ялпи мажлисида муҳокама этилган қонун лойиҳасига кўра, поликлиникаларда кафолатланган тиббий ёрдам ҳажмидан ортиқча хизматлар ва қўшимча тиббий хизматлар энди пулли асосда кўрсатилиши мумкин бўлади.

Лойиҳада таъкидланишича, фақат Олий ёки ўрта махсус тиббий таълим муассасасини тугатган, давлат рўйхатидан ўтган шахслар тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қонун лойиҳаси тиббиёт соҳасидаги мутахассисларни давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан чиқариш, унинг ҳуқуқий оқибатлари, маълумотларнинг очиқлиги ва аҳоли учун фойдаланиш имкониятини таъминлаш каби масалаларни ҳам тартибга солишни назарда тутади.