Фарғонада халқаро террористик ташкилот тарафдори 6 йилга қамалди

Ушбу шахс 2021 йилда Телеграм мессенжерида канал очиб, унга ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни жойлаган ва каналнинг 9 нафар обуначисига тарқатган. Бундан ташқари, у Инстаграм ижтимоий тармоғида ҳозирги кунда Сурия давлатида фаолият олиб бораётган “Тавхид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилотининг инструктур ва медиа тарғиботчиси билан боғланиб, унинг даъватлари таъсирига тушган.

Сўнгра, Сурия давлатида жиҳод қилиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида ўзаро аудио ва хабар орқали ёзишмалар олиб бориб, ХТТ сафига қўшилишга хайрихоҳлик билдирган.

Ўз навбатида ушбу шахс яқин танишлари ва ўзининг синфдошлари орасида “жамоат” шакллантириб, уларни Сурия ҳудудига “ҳижрат” қилиб, террорчи гуруҳлар қаторига қўшилишга даъват қилган.

Халқаро террористик ташкилот тарафдори суд томонидан айбдор деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган.