Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Туркманистонга амалий ташриф билан жўнаб кетди. Ташриф БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиш мақсадида амалга оширилди.
Тадбир Туркманистоннинг Аваза шаҳрида бўлиб ўтади. Унда транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, иқтисодий трансформация, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит учун хатарларга бардошлиликни ошириш ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш масалалари муҳокама қилинади.
Конференция якунларида Аваза сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастури қабул қилиниши режалаштирилган.
Шунингдек, Президент Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик масалаларига бағишланган тадбирда иштирок этади ва қатор икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган.