Самарқанд вилоятининг 3 та туманида ҳоким алмашди

  • 2023 йил август ойидан буён Пайариқ тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Жабборов Исроил Исмоилович лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Худойбердиев Шунқор Фармонович Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

  • 2018 йил август ойидан буён Тойлоқ тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Бобоназаров Баҳодир Қодирович лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Раҳматуллаев Беҳзод Раҳматуллаевич Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаган.

  • 2020 йил ноябрь ойидан буён Ургут тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Жабборов Ботир Шукурович лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Сайидқулов Дилмурод Бастамович Ургут тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.