5 август куни соат 22:20 да Қашқадарё вилояти, Кўкдала тумани, “Олтиндала” МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шахобчаси ҳудудида пропан суюлтирилган газ ташувчи автоцистернадан пропан сақлаш резервуарга ёқилғи тўкиш вақтида чақнаш содир бўлган ва ёнғин келиб чиққан.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин олинган ва соат 22:50 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида 1 та автоцистерна ва 10 куб пропан суюлтирилган газ сақлаш резервуари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида автоцистерна ҳайдовчиси енгил куйиш тан жароҳати олган.Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари етиб борган.