Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июлдаги 477-сонли қарорига асосан, ички ишлар органлари патрул-пост хизмати (ППХ) бўлинмалари жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли гавжум жойларда хавфсизликни таъминлаш бўйича шартнома-ҳуқуқий асосда хизматлар кўрсатишни бошлайди.
Қарор билан ушбу хизматларни тартибга солувчи Маъмурий регламент тасдиқланди. Ҳужжат 2025 йил 31 июлдан кучга кирди.
🔹 1 сентябрдан бошлаб юридик шахслар мазкур хизматлардан фойдаланиш учун ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали ППХ бўлинмаларига мурожаат қилишлари мумкин.
🔹 Хизматлар ИИВнинг “Электрон патрул” ахборот тизими орқали амалга оширилади.
🔹 Маъмурий регламент:
– Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича мурожаат қилиш, аризаларни кўриб чиқиш, рад этиш асослари ва хизматни ташкил этиш тартибини белгилайди.
– Оммавий тадбирлар, митинг ва намойишлар ташкил этилиши билан боғлиқ эмас.
🔹 Ариза қабул қилинганидан сўнг 10 иш куни мобайнида кўриб чиқилади. Бу даврда объект жойида ўрганилиб, керакли ходимлар сони, постлар жойлашуви ва иш тартиби бўйича махсус акт тузилади ва шартнома лойиҳаси тайёрланади.
🔹 Тарифлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ушбу янгилик фуқаролар гавжум жойларда хавфсизликни таъминлашда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва қўшимча хизматлардан самарали фойдаланишга хизмат қилади.