2025 йил 28 июль куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги “Оҳангарон” сув омборида икки нафар ўсмир қиз сувга чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Ангрен ва Оҳангарон шаҳарларидан бўлган уч нафар қиз сув омборига чўмилиш мақсадида борган. Улардан иккитаси — 19 ёшли Дурдона Пардаева ва Ниҳола Эркиналиева сувга ғарқ бўлиб вафот этган. 2009 йилда туғилган Диёра Абдуғаниева эса қутқариб қолинган.
Фавқулодда вазиятлар хизмати қутқарувчилари томонидан олиб борилган излаш ишлари натижасида Дурдона Пардаеванинг жасади 28 июль куни соат 20:00 ларда, Ниҳола Эркиналиеванинг жасади эса 29 июль соат 08:50 ларда топилган.
Ҳозирда ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган. Шунингдек, туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.