Кўкдаладаги портлаш қурбонлари сони 6 нафарга етди

2025 йил 16 июль куни Қашқадарё вилояти, Кўкдала туманида газ баллонлари тарқатиладиган шохобчада содир бўлган портлаш оқибатида вафот этганлар сони 6 нафарга етди.

Охирги қурбон 10-синф ўқувчиси Дилноза. У ресторан ёнидаги ёнғинда жароҳат олиб, шифохонада кома ҳолатида ётганди. Манбалар унинг вафот этганини тасдиқлади.

Аввал расмийлар 4 нафар ўлган деб маълум қилган, аммо жамоатчилик бу рақам камайтирилганини айтган.