Муҳаммад (с.а.в)нинг мактублари Ўзбекистонга олиб келинади

Ўзбекистондаги Ислом сивилизацияси маркази экспозициясида Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг дунё ҳукмдорларига ёзган мактублари папирусга кўчирилган нусхалари намойиш этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.

Асосий экспонатлар
— Рим императори Ҳирақлюсга (Гераклиюс) юборилган мактубнинг илмий асосланган реконструкцияси;
— Эфиопия, Миср, Баҳрайн, Омон ҳукмдорлари ва Форс шоҳига юборилган мактублар нусхалари.


Марказ вакилларининг таъкидлашича, ушбу хатлар Исломнинг тинчликпарвар ва дипломатик моҳиятини, шунингдек, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сиёсий заковати ва инсонпарварлигини ёрқин ифодалайди.

Маълумот учун, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг Византия императори Ҳирақлюсга йўллаган асл мактуби Иорданиядаги “Қирол Ҳусайн” масжиди музейида сақланади.