ДХХ Самарқанд ва Қашқадарёда фирибгарларни қўлга туширди

Самарқандда хусусий геология компанияси директори олтин конларига оид “махфий” маълумотларни сотишга уринишда қўлга олинди. У Самарқанд ва Жиззах вилоятларига оид геологик хариталар ва суратлар учун 25 минг доллар талаб қилган. ДХХ ходимлари уни 10 минг доллар олаётган пайтда ушлади. Текширувда маълумотларда давлат сири йўқлиги аниқланди.

Қашқадарёда эса “Шаҳрисабз” газ тақсимлаш станцияси оператори маҳаллий фуқарони “Ўзтрансгаз” тизимида ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 4 минг доллар сўради. У пулни олиш жараёнида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ушланди.

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов ишлари давом этмоқда.