Ўзбекистонда 2025/2026-ўқув йили учун касбий таълим ташкилотларига абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиниши бошланди. Қабул жараёни my.edu.uz платформаси орқали 2025-йил 10-сентябрга қадар давом этади.
Тиббиёт техникумларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар олий таълим муассасалари танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида рўйхатдан ўтадилар. Бу жараёнда улар мутахассислик ва таълим тилини танлаб, танловда иштирок этадилар.
Бошқа техникумларда эса кириш синовлари ёзма имтиҳон шаклида ўтказилади.
Жорий ўқув йили учун 549 та техникумга жами 143 114 та ўрин ажратилган бўлиб, шундан 66 484 таси давлат гранти ҳисобланади:
- Кундузги таълим – 102 194 ўрин (49 234 та давлат гранти)
- Кечки таълим – 2 250 ўрин
- Дуал таълим – 38 670 ўрин (17 250 та давлат гранти)