Ўзбек ҳамширалари Италияга ишга таклиф этилмоқда

Италия ҳукумати билан келишувга кўра, ўзбекистонлик ҳамширалар Милан шаҳри клиникаларида ишлаш учун таклиф этилмоқда. Дастур доирасида номзодлар 3 ойлик стажировкадан ўтиб, кейин тўлиқ муддатли меҳнат шартномаси имзолашлари мумкин.

Таклиф этилаётган шартлар қуйидагича: ойлик маош 1200–1500 евро (стажировкадан кейин 1800–2200 евро), бепул турар жой ва тушлик, италян тили курслари ҳамда қулай иш графиги.

Номзодлар “Олий ҳамширалик иши” бўйича олий маълумотга, камида 3 йил иш тажрибасига эга, ёши 20–45 орасида, соғлом ва хорижга чиқишга чеклови бўлмаган бўлиши лозим.

Аризалар 2025 йил 15 августга қадар қабул қилинади.