Йил бошидан бери Ўзбекистонда 48 303 та аёл тазйиққа учради

Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича Малика Қодирхонова қўмита раиси Зулайхо Маҳкамовага сенатор сўровини юборган.

Статистик маълумотларга кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида республика бўйича 48 303 та тазйиқ ва зўравонлик ҳолати қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 121 фоизга кўпдир.

Энг кўп ҳолатлар Тошкент вилоятида (9 414 та), Бухоро (5 612 та), Қашқадарё (5 268 та) ва Андижон вилоятларида (4 808 та) қайд этилган. Шу даврда 930 нафар аёлга такрорий ҳимоя ордерлари берилган.