Қозоғистон жон бошига ЯИМ бўйича Россияни ортда қолдирган

Халқаро валюта жамғармасининг 2025 йил апрель ойи ҳолатига шакллантирган маълумотларига кўра, Қозоғистон жорий нархларда жон бошига ЯИМ кўрсаткичи бўйича Россияни ортда қолдирган ва Болтиқбўйи давлатларини инобатга олмаганда, энг бой собиқ совет ўлкасига айланган.

Қўшниларимизда жон бошига ЯИМ 14 770 долларни, Россияда эса 14 260 долларни ташкил этган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 3 510 доллар.

Эътиборлиси, жон бошига ЯИМ кўрсаткчини 1992 йилда Ўзбекистон 209,5 доллардан, Қозоғистон 168,6 доллардан, Россия эса 482 доллардан бошлаган.