Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 14,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Корея Республикасига сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,9 минг нафарга ёки 48,7 % га ошган.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Кореяга сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- саёҳат – 10 032 нафар
- қариндошларни йўқлаш – 3 041 нафар
- ўқиш – 1 557 нафар
- хизмат юзасидан – 187 нафар
- даволаниш – 25 нафар