Қозоғистон миллий аграр тадқиқот университети олимлари шувоққа аллергияси бўлган сичқонларда ХА19 моноклонал антитанасини ишлаб чиқдилар. Тадқиқот натижалари Frontiers in Immunology журналда эълон қилинди.
Тажрибада ХА19 ни аллергияси бўлган сичқонларнинг бурнига томизишда симптомлар – шиш, аксириш ва яллиғланиш деярли бутунлай йўқолган. Моноклонал антитаналар аллергенга нуқтавий таъсир кўрсатади ва бутун иммунитет тизимини заифлатмайди.
Ҳозирча синовлар фақат ҳайвонларда ўтказилган. Олимлар келажакда инсонларда ҳам муваффақиятли тажрибалар ўтказилса, янги дори беш-етти йил ичида бозорга чиқарилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.