Сув ресурсларини бошқаришва ирригация сектори ривожлантирилади

“Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқаришва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–250-сон, 15.08.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурини амалга оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 ирригация тармоқларининг 2 551 км қисмини реконструкция қилиш, ушбу мақсадлар учун ҳар йили Давлат бюджетидан камида 1,3 трлн сўм ажратиш ва халқаро молия институтлари маблағларидан 300 млн АҚШ долларини ўзлаштириш;

🔹 сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар ҳажмини 424 минг гектардан 276 минг гектаргача қисқартириш.

Қарор билан Сув ресурсларини оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика сув кенгаши таркиби тасдиқланди.

Бундан ташқари, Қарорга кўра, 2025 йил якунига қадар белгиланган 15 та насос станциясига муқобил энергия манбалари (қуёш панеллари) ҳамда энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш лойиҳаси амалга оширилади.