Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги Фарҳод кўчасининг бир қисми 10 кун муддатга ёпилади. Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кўчанинг Шуҳрат чорраҳасидан “Чилонзор” метро бекати чорраҳасига қадар қисми 18 августдан 30 августгача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу вақт мобайнида иссиқлик тармоқлари қувурларини янгисига алмаштириш ишлари олиб борилади.

Бунга қадар пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасининг Grand Mir меҳмонхонаси билан Бобур кўчаси оралиғидаги қисми реконструкция ишлари олиб борилиш сабаб, 2 августдан 25 августгача ёпилган эди.