19 август куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси вақтинча газ таъминотисиз қолади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Маълумотларга кўра, мутахассислар таъмирлаш ишларини олиб боради. Шу муносабат билан соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги манзилда газ таъминоти тўхтатилади:
– “Заковат” МФЙ — 46 та уй хўжалиги ва 2 та улгуржи истеъмолчи.
Ишлар якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Компания келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.