Бинодаги ёнғинда нодир экспонатлар зарарланмаган – Ислом цивилизацияси маркази

Берилган расмий маълумотларга кўра, Олмазор туманидаги Ислом цивилизацияси маркази биноси том қисмида изоляция қопламаларини ётқазиш ишлари олиб борилишида технологик жараён бузилган ва бу ёнғинга сабаб бўлган.

Айни пайтда ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида 19 кв.м бинони том қисмидаги майдонда изоляция маҳсулоти ёниб зарарланган.

Фуқаролар жабр кўрмаган ва ёнғинда бинонинг ички қисми шикастланмаган. Шунингдек, бинода нодир экспонатлар сақланмагани айтилди.