ДХХ ва вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “Ислом давлати” ташкилоти ғояларини тарғиб қилган 21 нафар шахс қўлга олинди.
Маълум бўлишича, жамоат етакчиси Поп туманида яшовчи шахс бўлиб, Жанубий Кореяда меҳнат қилаётган таниши таъсирида Телеграм канал очган ва унда тақиқланган материаллар жойлаштириб келган. Шунингдек, улар ўзаро шаръий никоҳ ўқиб, жанговар ҳудудларга йўл олишни режалаштирган.
Жамоа аъзолари каналлар очиб, яқин қариндошларини ҳам жалб қилган ва жанг саҳналари ҳамда амалдаги тузумни ағдаришга даъват этувчи материаллар тарқатган.
Ҳозирда уларнинг 4 нафарiga нисбатан Жиноят кодексининг 244-моддаси 1 ва 2-қисмлари билан иш қўзғатилган. Икки киши қамоққа олинган, қолган 17 нафарга нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.