Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев “Аваза” конгресс маркази ёнидаги махсус майдонга ташриф буюрди, деб ёзмоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Олий мартабали меҳмонларга “Галкиниш” миллий от спорти жамоаси оҳалтака зотли тулпорлари иштироки билан чиқишлар намойиш этилди. Ушбу машҳур гуруҳ жорий йилда Монте-Карлода ўтказилган 47-халқаро цирк фестивалида олтин мукофотга сазовор бўлди, шунингдек, Истанбулда бўлиб ўтган Халқаро этноспорт фестивалида ҳам муваффақият қозонди.
Тадбир якунида Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида давлатимиз раҳбарига тўкин-сочинлик ва фаровонлик рамзи бўлган туя ва бўталоқни совға қилган.