Наталя қутқарилмайдиган бўлди

Қирғизистондаги “Ғалаба” чўққисига (7000 метр) чиққан россиялик альпинист аёл оёғини синдириб ҳалок бўлди.

4 йил илгари, айнан шу чўққида турмуш ўртоғи ҳам вафот этганди. Наталя унинг хотирасига бағишлаб ёдгорлик тақтачасини ўрнатиш орзусида бу йил ҳам Ғалаба чўққисига чиқди ва ўша ерда ўз ажалини топди.

Оёғини синдиргандан сўнг у 10 кун давомида алоқага чиқиб қутқарувчилардан ёрдам кутди, аммо тепада ёмон об-ҳаво туфайли қутқарув бир неча марта қолдирилди. Уни қутқаришга шошилган икки чет-эллик альпинистлар ҳам ҳалок бўлдилар.

Мана бир неча кундирки Наталя алоқага чиқмай қўйди. Қутқарувчилар унинг жасадини олиб тушиш мумкин эмас, деб хулоса бердилар ва қутқарув расман тўхтатилди.