“Ҳудудгаз Пойтахт” хабарига кўра, таъмирлаш ишлари сабаб 25 август куни Чилонзор, Шайхонтоҳур, Учтепа ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Чилонзор туманида (10:00–20:00) “Ал-Хоразмий”, “Бахористон”, “Гулистон” ва “Бектўпи” МФЙларида газ бўлмайди. Бу ҳудудларда 220 та якка тартибдаги хонадон, 80 та кўп қаватли уй ва 40 та йирик истеъмолчи мавжуд.
Шайхонтоҳур туманида (10:00–20:00) 4 та йирик истеъмолчи газсиз қолади.
Учтепа туманида (10:00–20:00) “Фозилтепа”, “Кўксарой”, “Ўрикзор” ва “Зарафшон” МФЙлари газсиз қолади. Бу ерда 2450 та якка тартибдаги хонадон, 47 та кўп қаватли уй ва 256 та йирик истеъмолчи бор.
Яшнобод туманида (10:00–18:00) Махтумқули кўчасида газ таъминоти тўхтатилади. Ҳудудда 950 та якка тартибдаги хонадон, 35 та кўп қаватли уй ва 10 та йирик истеъмолчи жойлашган.
Газ таъминоти таъмирлаш ишлари якунлангач қайта тикланади.