Тошкентда байрам ярмаркалари очилди

Мустақиллик байрами арафасида пойтахтнинг йирик деҳқон бозорларида аҳоли учун арзон ва сифатли маҳсулотлар таклиф этаётган байрам ярмаркалари иш бошлади.

Ярмаркаларнинг асосий жиҳатлари:
– Савдо расталарида маҳаллий фермерлар ва ишлаб чиқарувчилар билан бирга Беларус, Покистон, Муғулстон ва Ҳиндистондан олиб келинган гўшт маҳсулотлари ҳам таклиф этилмоқда.
– Пойтахт бозорларида мамлакатнинг турли ҳудудларидан келтирилган янги мева ва сабзавотлар тури ҳам ниҳоятда кенг.
– Айни пайтда энг катта талаб гўштга бўлиб, унинг бир килограмми 65 минг сўмдан 90 минг сўмгача нархда сотилмоқда. Бу эса кўплаб дўкон ва супермаркетлардаги нархдан анча арзон.