“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–138-сон, 19.08.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йилдан қуйидагиларни назарда тутувчи Туризмни ривожлантириш дастури жорий этилади, жумладан:
🔹 2026–2028 йилларда тижорат банклари томонидан барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда кредитлар ажратилади:
▪️ вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, туризмга ихтисослашган туман (шаҳар)ларда қурилаётган меҳмонхоналар учун – 30 млрд сўмгача;
▪️ бошқа ҳудудларда – 10 мдрд сўмгача;
🔹 ҳар йили сайёҳларнинг энг кўп эътиборини қозонган ва нуфузли халқаро платформаларда ижобий эътироф этилган жойлаштириш воситаларини аниқлаш ва тақдирлаш бўйича мукофот жамғармаси 1 млн АҚШ долларига тенг танлов ўтказиш.
2026 йилдан давлат кўчмас мулкини ижарага бериш муддати 3 йилдан 5 йилгача оширилади.