Россияда коронавируснинг янги штамми тарқалди

Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилишича, мамлакатда SARS-CoV-2’нинг янги XFG (Stratus) штамми аниқланган. У юқумли бўлса-да, касаллик асосан енгил шаклда кечмоқда.

Июль охирига келиб 114 та ҳолат қайд этилган, уларнинг 54 фоизи Москвага тўғри келади. Илк ҳолат Россияда 24 апрелда, дунёда эса 2025 йил 27 январда Канадада аниқланган.

Мутахассислар штамм тез тарқалиши, бироқ кўпинча асоратсиз ўтиши ва асосий белгилардан бири овознинг бўғилиши эканини таъкидлашмоқда.