Wall Street Journal ёзишича, АҚШ ҳукумати виза олиш жараёнида муҳожирларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолиятини текширишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, аризалар кўриб чиқилганда «Америкага қарши» баёнотлар ёки террорчиликка алоқадор ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ, айнан қандай баёнотлар «Америкага қарши» деб баҳоланиши очиқча белгиланмаган.
АҚШ давлат департаменти бу масала юзасидан: “Агар сиз Американи ёмон кўрсангиз, Америкада яшашга уринманг”, деган баёнот билан чиқди.
Шунингдек, ҳозирда давлат департаменти томонидан 55 миллион виза эгаларининг фаолияти текширилмоқда. Қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, уларнинг визаси бекор қилиниши ва чет элликлар депортация қилиниши мумкин.